дейди Олимпиада бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев
Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида деярли ҳар куни Ўзбекистон номи жарангламоқда, Ватанимиз байроғи ҳилпираб, давлатимиз мадҳияси янграмоқда.
Бокс бўйича вазни 56 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида Муроджон Аҳмадалиев спорт делегациямиз ҳисобига яна битта бронза медални қўшиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор намоён этди.
1994 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган Муроджоннинг спортчи бўлиш орзуси рўёбга чиқишига Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши йўлида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар мустаҳкам замин бўлди.
Олимпиада совриндорининг отаси Қаҳҳоржон ака мактабда ёшларга жисмоний маданиятдан дарс берган. Ўғлида спортга меҳр уйғотган ва уни бокс билан мунтазам шуғулланишга даъват этган ҳам отаси. Онаси Ойшахон опа Фаёзова физика фанидан сабоқ берган ва Муроджонда ҳар қандай вазиятда ҳам чекинмаслик, метин иродали бўлиш хислатини тарбиялаган.
Муроджонни Олимпиада бронза медалига сазовор бўлгани билан унинг ота-онаси ва яқинларини табриклаш учун нафақат Чуст, балки бутун вилоятнинг турли ҳудудларидан келганлар ҳовлига сиғмайди. Улар Муроджоннинг ота-онасини шундай фарзанд тарбиялагани, устозларини бағрига босиб қутлайди.
– Бу ғалаба бутун Ўзбекистонимизнинг ютуғидир, – дейди отаси Қаҳҳоржон Аҳмадалиев. – Кечадан буён охири кўринмайдиган қутловлардан бошим кўкка етмоқда. Онасининг ҳаяжонини-ку, тасвирлаб беролмайман. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида ёш авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик самарасидир. Бизга шундай ишонч бераётган, фарзандларимизга қанот бўлаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига муносиб совға ҳозирлаган ва жаҳон спорт мухлислари эътиборини мустақил Ўзбекистонга қаратишга мажбур қилаётган спортчиларимиз сафида менинг ўғлим ҳам борлигидан фахрланаман.
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Рамос янги клубга ўтишга яқин турибди [6167]
ЖЧ-2026 саралаш. Қатар - Ўзбекистон. Таркиблар аниқ [5673]
ЖЧ-2026 саралаш. Қатар - Ўзбекистон - 3:2. Ўйин статистикаси [4720]
Эндрик «Реал»дан Роналдонинг клубига ўтиши мумкин [4710]
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди? [3556]
Анчелоттининг давомчиси маълум бўлди [3299]
Испания терма жамоаси мураббийи Ямални огоҳлантирди [3193]
Ўзбекистон меҳмонда Қатарга аламли тарзда мағлуб бўлди [2912]
Терма жамоамиз КХДРга қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [2851]
Ўзбекистон—Қатар учрашувида мадҳия ўрнига реклама кўрсатилгани юзасидан изоҳ берилди [2667]