Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Рио-2016. Таэквондо. Дмитрий Шокин чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Таэквондонинг энг оғир вазнида (+80 кг) Дмитрий Шокин олимпиададаги ўз иштирокини бошлади. У дастлабки босқичда хитойлик Сен Чиаога қарши даянга чиқди.

Таэквондочилар жангни эҳтиёткорлик билан бошлаб, асосан қоринга бериладиган зарбалар орқали аста-секин очко жамғара бошлашди. Биринчи бўлим Шокиннинг устунлиги билан якунланди - 3:1.

Иккинчи бўлимда вазиятларнинг бирида Дмитрий хитойлик рақибининг ҳужумини "тичаги" (от услубида айланма) зарба билан кутиб олди ва қоринга берилган зарба орқали 3 очко ишлади. 7:2.

Учинчи бўлимни Чен Чиао фаол бошлади ва кетма-кет икки марта Шокиннинг бошига зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди — 8:8. Қолган дақиқаларда Дмитрий кетма-кет очколарни қўлга киритди ва якуний ҳисобни 15:8 кўринишига келтирди.

Дмитрий Шокин чорак финалда кубалик Рафаэль Кастильога қарши даянга чиқади. Ушбу жанг 23:45да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 20.08.2016.
Ўқилди: 12319 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик