Бразилия олимпия терма жамоаси таркибида Рио-2016 ғолиби бўлган Неймар, бундан буён сардорлик боғичини тақмаслигини эълон қилди.
«Бугун сардорлик боғичи билан чемпион бўлдим. Бу мен учун жуда катта шараф. Бироқ бундан буён Бразилиянинг сардори бўлмайман. Бош мураббий Тите билиб қўйсин, у жамоага янги сардор тайинлаши керак» - деди Неймар Channel News Asia хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Рио-2016 турнирининг дастлабки ўйинларида мутахассислар Неймарни танқиб қилиб, у Бразилия сардори бўлишга лойиқ эмас дейишганди.