Эркин кураш бўйича 97 кг. вазндаги спортчимиз Магомед Ибрагимов ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимизга нимчорак финалда нигериялик Сосо Тамарау рақиблик қилди. Биринчи бўлимда Магомед 5 очко қўлга киритишга муваффақ бўлди. Иккинчи раундда эса ҳамюртимиз кетма-кет икки марта 4 очколик услубни қўллади ва ҳисобни 13:0га етказди. Натижада беллашув муддатидан аввал якунига етди.
Магомед чорак финалда озарбойжонлик Хетаг Гозюмовга қарши гиламга чиқади.