Кириш Регистрация

РФПЛ. 4-тур. «Краснодар» ютқазди, Аҳмедов ярим соат ўйнади

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатида 4-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугун Москванинг «Спартак» клуби «Краснодар»ни қабул қилди. Ўйинда 2:0 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов иккинчи бўлимда майдонга туширилиб, ярим соат ўйнади.

Бу мағлубият краснодарликлар учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ҳозирча клуб 7 очко билан 4-ўринда бормоқда.

21 август. Москва, «Откритие Арена» стадиони.

«Спартак» – «Краснодар» - 2:0

Голлар: Зе Луиш (15, 74)

Спартак – Ребров, Ташчи (Боккетти, 10), Кутепов, Ещенко, Комбаров, Глушаков, Зобнин, Фернандо, Промес, Попов (Ананидзе, 60), Зе Луиш (Мельгарехо, 85).

Краснодар – Крицюк, Страннберг, Енжейчик, Калешин (Бистров, 72), Гранквист, Торбинский (Подберезкин, 56), Газинский, Каборе, Перейра (Аҳмедов, 63), Смолов, Ари.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (66), Смолов (71), Комбаров (87).

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:52, 21.08.2016.
Ўқилди: 7599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.