"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн келажакда Англия премьер-лигасида ўйнаш истагини яширмади.
"Англияда тўп суришни истайманми? Нима учун йўқ? Баъзан шу саволни ўзимга бераман. Бу "Атлетико" билан шартномам тугаганидан сўнг содир бўлиши мумкин", - дейди Гризманн.