Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давранинг Самарқандда ўтган дастлабки ўйинида ўз майдонида «Локомотив-БФК» клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси қийин ғалабага эришди.

Ўтган икки турда сафардан йирик ғалабалар билан қайтган «Динамо» футболчиларидан бу сафар ҳам катта устунлик билан ғалаба кутилганди. Бироқ шу куни меҳмонлар ҳимояда анча барқарор ўйнашди.

Бутун ўйин давомида баҳс тизгинини ўзида сақлаган мезбонлар 64-дақиқадаги пенальти эвазига муҳим ғалабани қўлга киритишди. Саиджамол Давлатжоновга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин Искандар Холмирзаев 11 метрлик нуқтада адашмади, 1:0.

Ягона гол якунда баҳс тақдирига ойдинлик киритди.

Жамоамиз навбатдаги турни ўтказиб юборади. Чунки «Оқтепа» клуби Биринчи Лига баҳсларидан чиқариб юборилган.

Биринчи Лига. 21-тур.

20 август (шанба)

«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ-БФК» - 1:0

Самарқанд, 2114 томошабин.

Ҳакамлар: К. Расулов – 8,0, Ш. Йўлдошев – 8,2, У. Бобомуродов – 8,0, Ш. Қамаров – 9

Назоратчи: Э. Орипов.

Гол: И. Холмирзаев (64, пенальти).

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Убайдулло Набиев (Миркомил Локаев, 46), Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Омаджон Тайлоқов (Достон Ибрагимов, 56), Саиджамол Давлатжонов (Комил Шарофутдинов, 71), Жонибек Кўчимов, Алишер Холиқов (Асомиддин Маматов, 46), Амиржон Сафаров (Лазиз Нуриддинов, 86).

«Локомотив-БФК»: Акром Ходжаев, Обиджон Ҳакимов, Мўминхўжа Бурҳонов, Абдулазиз Абдуҳамитов, Никита Ефрешенко, Рамзиддин Тўхтаназаров, Рустам Яралиев, Шавкат Раимқулов, Ҳаётбек Сотволдиев, Достонбек Баҳромов, Жаҳонгир Аҳмадов.

Огоҳлантиришлар: А. Маматов (50), А. Сафаров (67), Ф. Абдусалимов (72) – Д. Аҳмадов (56).

Четлатиш: А. Маматов (иккинчи огоҳлантириш, 74).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:04, 22.08.2016.
Ўқилди: 8662 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.