Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида

Баҳо:
+ | -

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари олдидан ушбу босқичда иштирок этадиган жамоаларнинг энг муҳим футболшчилари ҳақида маълумотлар бериб бормоқда.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ОФК матбуот хизмати нигоҳида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби сафида ҳаракат қилаётган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳам ўз клубининг муҳим футболчиси сифатида ОФК превьюсида қайд этилди.

ОЧЛдаги иштироки

Сардор Рашидов – “Ал Жаиш”
ОЧЛда ўтказган ўйинлари сони – 26
Киритган голлари сони – 4

"Бунёдкор" сафидан "Қатар"га кўчиб ўтган футболчи бугун "Ал Жаиш" сафида ОЧЛ ўйинларидаги ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда.

Эндигина 25 ёшни қарши олган футболчи ОЧЛда ўзининг олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва айтиш керакки бунгача футболчи 1/8 финалдан кейинги босқичга ўта олмаган эди. Ҳозир эса, футболчи нафақат ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, балки Осиёнинг мавсумдаги энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қолаверса, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўз ўйини билан бунга қаттиқ киришганини кўрсатмоқда.

Гуруҳ босқичида "Насаф" дарвозасига киритган ягона голи "Ал Жаиш"ни 1/8 босқичига олиб чиққан эди. Мазкур босқичда "Ал Жаиш" Қатарнинг бошқа клуби "Лаҳвия"ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва Рашидов мазкур ўйинларда ҳам жамоасининг энг асосий ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Терма жамоанинг асосий юлдузларидан бири сифатида Рашидов сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ал Жаиш"нинг асосий юлдузларидан бири яқин бир неча ой ичида катта учрашувларда майдонга тушади ва ўзининг қандай савиядаги футболчи эканини исботлашга интилади.

Жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири

Сардор Рашидов ўзининг тўпурарлик ва ўйинни ўқий олиш қобилияти билан ўтган мавсумда жамоаснинг энг кўп тилга олинган футболчиларидан бирига айланди. Жами 23 ўйинда 9та гол урган футболчи ўтган мавсум якунларига кўра Қатар Юлдузлар Лигасида жамоасин инг "Ал Раян"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллашида катта роль ўйнади.

Истеъдодли футболчи юқори темпда ҳаракат қила олиши, тезлик ва бошқа ҳислатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Шунингдек, чап оёқда ажойиб ўйин намойиш эта олиши ва ажойиб техникасини эътироф этиш лозим.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:46, 22.08.2016.
Ўқилди: 12979 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.