Кириш Регистрация

Биринчи Лиганинг икки клубига интизомий жазо чоралари кўрилди

Баҳо:
+ | -

2016 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал клублар ўртасидаги футбол мусобақалари Регламенти талабларини бузгани учун, «Орол» ПФК ва «Пахтакор-2» ПФКга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Биринчи Лига жамоалари ўртасидаги 2016 йилги Ўзбекистон Биринчилиги 21-туридан ўрин олган «Орол» (Нукус) — «Норин» (Ҳаққулобод) учрашувида «Орол» ПФК таркибида бунгача тўрт учрашувда сариқ карточка олган ўйинчи — Исломбек Сейтназаров майдонга тушган.

2016 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал клублар ўртасидаги футбол мусобақалари Регламенти талаблари (4-модда, 4.27-банд) бузилганидан келиб чиқиб, 21-турдаги «Орол» — «Норин» (0:1) учрашуви натижасида, шунингдек, ўйиндаги гол, огоҳлантиришлар ва четлатишларни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.22-банд)га мувофиқ, «Орол» ПФК (Нукус) жаримага тортилди. Ислом Сейтназаров жамоанинг амалда энг яқин учрашувини ўтказиб юборади.

Биринчи Лига жамоалари ўртасидаги 2016 йилги Ўзбекистон Биринчилиги 19-туридан ўрин олган «Ўз-Донг-Жу» (Андижон) — «Пахтакор-2» (Тошкент) учрашувида «Пахтакор-2» ПФК таркибида бунгача биринчи даврада «Зомин» ПФКдаги ўйинлари вақтида тўртта сариқ карточка олган ўйинчи — Рашид Шаробиддинов майдонга тушган. 

Шунингдек, Рашид Шаробиддинов амалдаги энг яқин икки ўйинни— 20-турдаги «Норин» (Ҳаққулобод) — «Пахтакор-2» (Тошкент), 21-турдаги «Пахтакор-2» — «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) учрашувларини ҳам ўтказиб юбормаган.

2016 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал клублар ўртасидаги футбол мусобақалари Регламенти талаблари (4-модда, 4.27-банд) бузилганидан келиб чиқиб, 19-турдаги «Ўз-Донг-Жу» (Андижон) — «Пахтакор-2» (Тошкент) (3:1) учрашуви натижасини ва 20-турдаги «Норин» (Ҳаққулобод) — «Пахтакор-2» (Тошкент) (3:0) учрашуви натижаси, ўйиндаги голлар, огоҳлантиришлар ва четлатишларни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди.

2016 йилги Ўзбекистон Биринчилиги 21-туридан ўрин олган «Пахтакор-2» (Тошкент) — «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) (3:3) учрашувида 2016 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал клублар ўртасидаги футбол мусобақалари Регламенти талаблари (4-модда, 4.27-банди)ни бузгани учун, «Пахтакор-2» ПФК (Тошкент)га техник мағлубият (-:+) ёзилди ва мусобақа жадвалида очкоси ечиб олинди. «Ёзёвон-Лочинлари» ПФКга эса, мос равишда, техник ғалаба (+:-) ёзилди ва мусобақа жадвалида очколар қўшиб қўйилди. 

Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.22-банди)га мувофиқ, «Пахтакор-2» ПФК (Тошкент) жаримага тортилди. Рашид Шаробиддинов амалда энг яқин учрашувини ўтказиб юборади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:14, 23.08.2016.
Ўқилди: 8968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик