Бугун Ўзбекистон биринчилиги 22-тур доирасидаги учрашувда “Насаф-2” ўз майдонида “Ғиждувон” жамоасини қабул қилди.
Учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олган Нурали Султонов шогирдлари иккинчи бўлимда рақиблари дарвозасига яна тўртта тўп киритишди. Учрашувдаги ҳисоб 33-дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев томонидан очилди-1:0.
Учрашувнинг кескинлигидан меҳмонлар 40-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Константин Боев жамоадошини ҳақорат қилгани учун ҳакам томонидан қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Ҳисобда олдинда бораётган жамоамиз учун бу қайсидир маънода яна қўшимча имконият ҳам тақдим қилди.
Биринчи бўлим ушбу кичик ҳисоб билан якун топди.
Иккинчи бўлимда ҳужумларга зўр берган “Насаф-2” футболчилари рақиблари дарвозасига яна тўртта жавобсиз тўп киритишди ва ҳисобни йирик 5:0 кўринишига олиб келишди. Голларга Ойбек Бозоров, Худоёрхон Сагдуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев ва Ислом Кенжабоевлар муаллифлик қилишди. Ғолиб Ғайбуллаев учрашувда рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилиб, ўз ҳисобига дублни қайд этиб қўйди.
Ўйиннинг қўшимча дақиқалари бошланган пайтда “Ғиждувон” жамоасининг яна бир ўйинчиси Аббос Икромов ҳам майдондан четлатилди.
Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоаси 22-турда йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабасини тантана қилди.
Ўзбекистон Биринчилиги-2016, 22-тур
“Насаф-2” (Қарши) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) 5:0 (1:0)
23.08.2016. “Насаф” ФМ сунъий футбол майдони
Бош ҳакам: Исхақ Ибрагимов (Нукус) -8,0
Қанот ҳакамлари: Фарруҳ Ярмухаммедов (Тошкент)-9,0, Баҳодир Бахромов (Тошкент)-7,7. Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши)-9,0. Назоратчи: М.Ш.Исмоилов (Тошкент).
Голлар: Ғолиб Ғайбуллаев, 33’-1:0, 87’-4:0, Ойбек Бозоров, 56’-2:0, Худоёрхон Сагдуллаев, 73’-3:0, Ислом Кенжабоев, 90’-5:0.
“Насаф-2”: 1.Жавоҳир Комилов (с), 5.Шерзод Насруллаев (28.Элбек Отақулов 78), 8.Худоёрхон Сагдуллаев (9.Шамсиддин Сагудуллаев 84), 10.Сирожиддин Еттибоев (33.Шахбоз Эркинов 60), 16.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Достонбек Бердиқулов, 20.Дилшод Саитов, 22.Ислом Кенжабоев, 27.Ойбек Бозоров (34.Илҳомжон Алижонов 56), 32.Журабек Маннонов, 42.Самандар Шукруллаев (19.Шоҳруҳ Неъматов 70).
Захира: 21.Элшод Қодиров, 24.Зийнатилло Икромжонов.
“Ғиждувон”: 35.Санжар Юлдашев, 4.Мирза Турсунов (17.Амиржон Темиров 46, 19.Сохибжон Донишев 76), 5.Шавкат Раҳматов, 10.Шердор Туропов (9.Маркс Куранбаев 46), 13.Рахмон Очилов (11.Аббос Икромов 46), 15.Иляс Хайров, 18.Жасурбек Атажанов, 21.Бобуржон Уроқов, 25.Мансур Отақулов, 88.Константин Боев, 95.Акбар Саттаев.
Захира: 89.Дониёржон Усмонов, 22.Бекзод Сатторов, 23.Исломбек Шарипов.
Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев 47.
Четлатиш: Константин Боев 40, Аббос Икромов 90+1.