Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Беларуслик спортчиларга Паралимпиада очилиш маросимида Россия байроғини кўтариш тақиқланди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас, шунинг учун мусобақанинг очилиш маросимида ҳеч ким Россия байроғини кўтармайди. Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Агар беларуслик спортчилар очилиш маросимида Россия байроғини кўтарса, бу ҳолат сиёсий норозилик сифатида кўрилади ҳамда тегишли спортчи ёки миллий олимпия қўмитасига нисбатан муайян чоралар кўрилади», – дейилади ХПҚ матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Беларусь миллий паралимпия қўмитаси раиси Олег Шепель Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида нафақат Беларусь, балки Россия байроғи ҳам кўтарилиши ҳақида айтиб ўтганди.

23 август, сешанба куни Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж суди (CAS) Россия термасига 7–18 сентябрь кунлари ўтказиладиган Паралимпия ўйинларида иштирок этишга рухсат бермади. CAS Халқаро паралимпия қўмитасининг россияликларга нисбатан қўллаган қарорига апелляциясини қониқтирмаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:39, 25.08.2016.
Ўқилди: 7413 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4696]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3802]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3654]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3622]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2971]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2523]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2394]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2181]

Коференциялар лигаси. Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган баҳсда Финляндия клуби билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1849]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1770]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик