Кириш Регистрация

Эрон-Португалия-Испания-Колумбия: Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧ—2016 сафарига 26 август куни йўл олади

Баҳо:
+ | -

Ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага — 26 август куни тонгги 8:00 да сафарга жўнаб кетади.

Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати олдидан Ўзбекистон 4 та терма жамоага қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади: Эрон, Португалия, Испания ва Италия.

Тошкентдан учиб кетадиган футзалчиларнинг биринчи манзили Эрон бўлади. Хосе Мария Мендес шогирдлари амалдаги Осиё чемпионига қарши икки ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Беллашувлар 28—29 август кунларида ўтказилади.

Эрондан кейинги манзил Португалия бўлиб, бу ерда ўзбекистонлик футзалчиларни яна 2 та баҳс кутиб турибди. Уларнинг биринчиси 1 сентябрь куни мезбон Португалия термасига қарши бўлиб ўтса,эртасига — 2 сентябрь куни Европанинг амалдаги чемпиони Испанияга қарши ўйин ташкил этилади.

Португалиядан кейинги манзил Испания бўлиб, Ўзбекистон термаси бош мураббийининг ватанида 3 кунлик йиғин ўтказилади ва шу ердан Колумбияга жўнаб кетилади.

Италия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини Жаҳон Чемпионати ўтадиган Колумбияда 7 сентябрь куни ўтиши келишиб олинган. Мундиалнинг ўзи 10 сентябрь куни Ўзбекистон ва Панама ўйини билан старт олади.

Осиё вице-чемпиони сифатида Жаҳон Чемпионатига қадам қўйган Ўзбекистон Тошкент мезбонлик қилган қитъа мусобақасидан кейин 5 та термага қарши 9 та ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Рақиблардан 3 таси ЖЧ—2016 да иштирок этадиган Вьетнам, Қозоғистон ва Озарбайжон термалари бўлди.

Маълумот учун, 26 август куни Тошкентдан жўнаб кетадиган Ўзбекистон футзал терма жамоасининг бош мураббийи Хосе Мария Мендес билан 25 август куни матбуот анжумани бўлиб ўтади. ЎФФ анжуманлари зали мезбонлик қиладиган учрашувда барча журналистлар 16:00 дан бошлаб иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Чемпионатидан кейин ўтказган ўртоқлик ўйинлари:

23 апрель, 2016
Вьетнам — Ўзбекистон 2:2
24 апрель, 2016
Япония — Ўзбекистон 3:3
12 июль, 2016
Ўзбекистон — Тожикистон 3:3
13 июль, 2016
Ўзбекистон — Тожикистон 2:1
14 июль, 2016
Ўзбекистон — Тожикистон 5:5
9 август, 2016
Қозоғистон — Ўзбекистон 6:1
10 август, 2016
Қозоғистон — Ўзбекистон 4:2
16 август, 2016
Ўзбекистон — Озарбайжон 3:3
17 август, 2016
Ўзбекистон — Озарбайжон 2:6

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:52, 25.08.2016.
Ўқилди: 5723 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик