Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мендез: "Ўзбекистон - жаҳоннинг кучли жамоаларига қарши ўйнашга тайёр"

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 августда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез иштирокида бўлажак Жаҳон чемпионати олдидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матубот анжуманида ипаниялик мутахассисдан ташқари Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси директори Рустам Толибжонов ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Артур Юнусов ҳам иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

Анжуман аввалида Рустам Толибжонов жамоанинг Жаҳон чемпионатига қадар амалга ошириладиган ишлар режаси билан таништириб ўтди.

“26 август куни тонгда режага кўра Эронга учиб кетамиз. 28-29 август кунлари Эрон терма жамаосига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Шундан сўнг, жамоа Португалияга йўл олади. У ерда кичик халқаро ўртоқлик турнири ўтказилади. Унда Ўзбекистон, Португалия ҳам Испания терма жамоалари иштирок этади. Ушбу турнирдаги иштирокдан кейин эса Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрида якуний ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва кейин Мадрид орқали Колумбиянинг Кали шаҳрига йўл олади. 7 сентябрда эса Колумбияда Италия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришилган. Шундан сўнг жамоанинг мундиалдаги иштироки бошланади”, - дея жамоа режалари билан Рустам Толибжонов маълумот берди.

Шундан сўнг Хосе Мария Мендез оммавий ахборот воситалари вакилларининг жамоа ва бўлажак турнир ҳақидаги саволларига жавоб берди.

“Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг кучли термаларига қарши ўйнашга тайёр. Буни Европанинг кучли жамоалрига қарши ўртоқлик ўйинларда намойиш этиб беришди. Биз Европанинг энг кучли жамаларидан бири бўлган Қозоғизстон терма жамоасига қарши ўйин ўтказдик. Шунингдек жуда кучли жамоалар – Озарбайжон, Беларусь билан ўйинлар ўтказдик. Албатта, Жаҳон чемпионатида осон ўйинлар бўлмайди. Бизнинг гуруҳимиз балки энг қийин гуруҳ эмасдир лекин энг кучлиларидан бири деб бемалол айтса бўлади. Бироқ биз гуруҳдан чиқа олиш учун имкониятга эгамиз. Биз учун бу илк Жаҳон чемпионати, янги тажриба. Шу ерга етиб келишимизнинг ўзи ҳам – ютуқ. Аммо биз бу турдирда доимий қатнашадиган жамоага айланмоқчимиз. Бу – биринчиси, аммо оҳиргиси бўлмайди, деб ўйлайман.

“Таркибда ўзгаришлар бўлиши ҳақида аввалроқ ҳам айтгандим. Осиё чемпионатида қатнашган футболчилардан 6-7 нафари Жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоа сафидаги иштирокини тугатади. Биз авлодлар алмашинув жараёнини осонроқ кечиши учун бугундан ўзгаришларни амалга орширишга қарор қилдик. Жамолиддин Шарипов ҳамда Артём Шлёманинг Осиё чемпионатидаги статистикасига қарасак, Шлёма бутун турнир давомида 40 дақиқа, Шарипов эса 26 дақиқа ўйнаганини кўрамиз. Мен уларнинг ўрнини ёш, иқтидорли, шижоатли йигитлар билан тўлдиришни маъқул деб топдим ва Машраб Одилов ҳамда Илҳом Ҳамроевни сафга қўшдим. Албатта, бу футболчиларни таркибга олмаслик ҳақида қарор қабул қилиш осон бўлмади. Масалан, Жамолиддинни мен анча йиллардан бери танийман. Биринчи марта Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганимда у таркибда бор эди ва у мени ўз тўйига ҳам таклиф қилганди. У билан муносабатларимиз яқин. Лекин жамоа келажаги учун шу қарорга келдим. Клим Тюгаевнинг таркибда йўқ экани эса жуда оддий сабаб билан тушунтирилади: у Осиё чемпионатидан кейин “йўқолиб қолди”. Машғулотларга келмади. Алоқага чиқмади. Биз уни таркибдан четлатишга қарор қилдик. У алоқага чиққанида эса кеч бўлганди”.

“Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун энг кучли терма жамоаларга қарши ўйин тажрибасига эга бўлиш лозим. Шунинг учун ҳам ўртоқлик учрашувлари учун Европа ва Осиёнинг энг кучли жамоалари танланди. Бунақа ўйинлардан кейин футзалчилар толиқиб қолиши ҳақидаги ҳавотирлар ўринсиз. Футзалда узоқ йиллар тўплаган тажрибамдан шуни биламанки, бунақа рақиблар билан ўйинлар жамоанинг шакилланишига, яхшиланишига олиб келади”.

“Осиё чемпионатида Эрондан бошқа жамоалар бизга қарши қарши-ҳужумда ўйнашга ва кўпроқ ҳимояланишга эътибор қаратишди. Жаҳон чемпионатида эса вазият бошқача бўлади. Биз у ерда янгимиз, бошқа жамоаларга нотанишмиз. Осиё чемпионатида бизга нисбатан бўлган ҳурмат у ердаги жамоаларда бўлмайди. Бизга қарши ҳамма жамоа ҳужумкор ўйнайди. Бундан биз унумли фойдаланишимиз керак. Чунки ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоада бўш зоналар кўп бўлади. Ўйин услубимиз ўзгармайди. Аммо ўйинларнинг кечиши ва рақиблар муносабати бошқача бўлади. Биз шунга мослашишга уринамиз”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан шартномам келаси йилнинг 15 март санасигача амалда бўлади. Шунинг учун бошқа таклифларни кўриб чиққаним ҳам йўқ. Мен шартномамни, айни дамда мен билан ҳамкорлик қилиб келаётганларни ҳурмат қиламан. Доим шартномамни оҳиригача бажаришга ҳаракат қиламан ва шундан кейин бошқа иш жойи ҳақида ўйлашим мумкин”.

“Мени бир нарса жуда қувонтиряпти. Ўзбекистонда илгари ишлаганимда бу нарса кўзга ташланмаганди. Ҳозирда мамлакатда кўпчилик ҳали ёш вақтиданоқ айнан футзал билан шуғулланмоқда. Илгари катта футболда ўзини синаб кўриб, кейин футзалга ўтиладиган ҳолатлар кўп бўлади. Ҳозирда эса вазият бошқача ва бу ўзбек футзалининг ютуғи. Жаҳон чемпионатидан кейин ҳозирги авлоднинг катта қисми фаолиятини якунлайди. Аммо янги авлод етишиб чиқяпти. Ёш йигитлар футзал билан шуғулланяпти. Масалан, мен яқинда бухоролик 15 ёшлик йигитни кўриб қолдим. Ҳақиқий истеъдод соҳиги. Шу кетишда давом этса келажакда футзал юлдузи бўлади. Бундай ёшлар эса жуда кўп”, - дея ўз фикрларини якунларди Хосе Мария Мендез.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:23, 25.08.2016.
Ўқилди: 7250 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.