Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Бугун Жиззахда катта футбол!

Баҳо:
+ | -

26 август куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади.

Кеча фарғоналиклар мазкур ўйин ўтказиш учун Жиззах шаҳрига етиб келишган. Афсуски, жамоа етакчилари Мансур Саидов ҳамда Шукурали Пўлатовлар сариқ карточкалари кўплиги боис мазкур ўйинни ўтказиб юборишади. Жамоада кайфият ёмон эмас. Футболчилар бугунги беллашувга жиддий хозирланган холда Жиззахдан фақат уч очко билан ортда қайтишни ният қилишган. Кеча мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари таркиби “Сўғдиёна” клубининг қароргоҳида ўзаро беллашишди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда кучлар тенг келди. Гарчи иккинчи бўлимда гол киритиш учун хар иккала жамоа вакилларида бир қатор қулай имкониятлар вужудга келган бўлсада, барибир ҳисобни очиш хеч бир жамоага насиб қилмади. Ўтган турда “Андижон” ёшларини таслим қилган ёш фарғоналиклар бу сафар Жиззахда нурсиз дуранг қайд этишди.

Энди диққат эътиборимиз бугунги баҳсга қаратилади. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси стадионида “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” клублари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олишади. Учрашув бошланиш вақти соат 19:00га белгиланган. Баҳсни эса Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши режа қилинган.

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:29, 26.08.2016.
Ўқилди: 6689 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.