«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов Россия Премьер-лигасининг 5-тури доирасида «Краснодар»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Кетма-кет 4та дуранг ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпмиз. Баъзи хатоларимиз борки, уларнинг устида ишлаяпмиз. Баъзи вазиятларда бизга омад кулиб боқмади, баъзи вазиятларда эса ўзимиз бўшашдик. Лекин тўғри йўлдан боряпмиз, деб ҳисоблайман.
"Краснодар"га қарши ўйинда эътиборни фақат бир ўйинчига қаратмаймиз. "Краснодар" қисқа пасларга асосланган комбинацион футбол намойиш қилади. Назарий машғулотлар орқали рақибни яхшилаб ўрганиб чиқамиз. Янги мавсум — янги ўйин. Ҳар иккала жамоа бир жойда тургани йўқ. Шу боис, бу галги ўйин аввалгиларидан фарқ қилади», - дейди Денисов.