Тошкентнинг «Локомотив» клуби қисқа танаффусдан сўнг яна машғулотларни бошлаб юборди. Жамоа Тошкентда чигилёзди машқларни олиб бормоқда.
«Локо» мухлислари учун хушхабар ҳам бор. Жароҳатини тиклаб олган ҳужумчи Иван Нагаев яна сафга қайтиб, умумий гуруҳда шуғулланмоқда.