Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

АПЛ. «Манчестер Сити» учинчи ғалабани расмийлаштирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Англия премьер-лигасида ғалабали сериясини давом эттирди. Хосеп Гвардиола шогирдлари "Вест Хэм"ни қабул қилишгди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Майдон эгалари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Давид Сальва тўп билан олдинга бориб, жарима майдончасига чап томондан кирган Нолитога узатма берди. Ҳужумчи тўпни орқароққа - 11 метрли нуқта устига етказди. Раҳим Стерлинг аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўт ўтмай ҳисоб 2:0га ўзгарди. Кевин де Брюйне жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Фернандиньо 7-8 метрлардан бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Барчаси "шаҳарликлар"нинг назорати кечаётган пайтда "Вест Хэм" битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Масуаку чап қанотдан "Сити" дарвозабон майдончасига узатма берди. Антонио баланд сакраб дарвозани ишғол қилди.

Ўйин сўнггига келиб, "шаҳарликлар" яна босимни оширишди ва қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобдаги фарқни яна оширишди. Силванинг узатмасидан Стерлинг чап томондан жарима майдончасига кирди, дарвозабонни алдаб ўтди ва жуда ҳам ўткир бурчак остида тўпни дарвозага юмалатиб қўйди. 3:1.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 9тага етказди ва тўплар нисбатига кўра жадвалда пешқадам бўлиб олди.

АПЛнинг 4-турида мухлислар Манчестер дербисига гувоҳ бўлишади.

АПЛ, 3-ТУР
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "ВЕСТ ХЭМ"  - 3:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 7 Стерлинг, 2:0 – 18 Фернандиньо, 2:1 – 58 Антонио, 3:1 – 90 Стерлинг.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Клиши, Сабалета, Стоунз (Коларов, 59), Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Нолито (Насри, 75), Агуэро (Фернандо, 88).
Вест Хэм – Адриан, Коллинз, Масуаку, Рид (Кальери, 78), Огбонна, Антонио, Нобл, Куяте, Тере (Байрэм, 46), Валенсия (Лансини, 60), Флетчер.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (6), Масуаку (14), Флетчер (48), Нобл (51).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:53, 28.08.2016.
Ўқилди: 8482 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.