Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Шавкат Саидов: "Ниҳоят бизнинг фойдамизга мавсумдаги биринчи пенальти белгиланди"

Баҳо:
+ | -
Мамлакат миллий чемпионатининг 20-турини пойтахтда – “Обод”га қарши ўтказган жамоамиз дуранг ўйнади ва муҳим икки очкони йўқотди – 1:1. Ўйиндан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Даставвал журналистларнинг саволларига “Металлург” жамоаси бошлиғи Ш.Саидов жавоб қайтарди.   Шавкат Саидов, “Металлург” ФК бош мураббийи:- “Обод” билан учрашув осон кечмаслигини билардик. Чунки “Обод” олий лигадаги ўрнини сақлаб қолишга интилаяпти ва ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушмоқда. Бугунги натижадан қониқмадик, аммо биз учун битта хурсандчилик келтирадиган янгилик бўлди. Ниҳоят бизнинг фойдамизга мавсумдаги биринчи пенальти белгиланди. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда бизда иккита, мезбонларда битта голлик имкониятлар бўлди. Аммо иккала жамоа ҳам вазиятдан фойдаланишда оқсади. Иккинчи бўлимда эса ташаббусни мезбонларга бериб қўйдик. Мураббийларимиз билан кейинги учрашувга қадар бу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз. Йўл қўйилган хатоларни бошқа такрорламаслик устида ишлаймиз,дейди Шавкат Саидов.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:21, 29.08.2016.
Ўқилди: 5589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6537]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2553]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2458]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2122]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2092]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1993]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1920]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1917]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1723]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик