«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг жисмоний ҳолати ҳали маромига етмаганини билдирди.
«Биз ҳали мавсумнинг бошидамиз. Ўйлашимча, жисмоний ҳолатимизни маромига етиши учун яна икки-уч ўйин керак. Шунда ҳақиқий кучимиз намоён бўлади» - деди Левандовски Sport Bild хабарида.
Аввалроқ, Левандовскини «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо футболчи бу гапларни рад этди.