Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ЖЧ-2018. Ўзбекистон учинчи босқични ғалаба билан бошлади!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатлари йўлланмаси учун саралашнинг сўнгги гуруҳ босқичини ғалаба билан бошлади.

Самвел Бабаян ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида кўп нарса Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини қанчалик намойиш эта олишига боғлиқлигини таъкидлаганди. Бир неча кунлик тайёргарлик давомида ўйинни шакллантириш олиш учун бош мураббийга нима халал берди билмадигу, аммо биринчи бўлимда терма жамоамизнинг ўйини мутлақо чиққани йўқ. Футболчилар позиция бўйича жойлашишгану, бироқ эпизодларда нима қилишни билишмади. Бундан ташқари, стандартлар — бурчак тўплари, жарима зарбаларидан фойдаланиш самараси жуда суст бўлди. Жепаров етказган жойда футболчиларимиз бўлмади, ёки футболчиларимиз Сервернинг тўпни қаерга оширишни билишмади ва керакли жойга очилишмади. Натижада сурияликлар муаммосиз мудофааланишди.

Иккинчи бўлим бошида ўзбекистонликлар ижросидаги бурчак тўплари хавфли чиқа бошлади. Жисмоний жиҳатдан мавсумга ҳали тайёр бўлмаган Сардор Рашидовнинг ўрнига Александр Гейнрихнинг тушиши терма жамоамиздаги ранг-барангликни бироз оширди. Айнан Саша орқали ташкил этилган комбинация натижасида Шомуродов ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Сергеевнинг бош билан берган зарбасини Сурия посбони эгаллаб олди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида Гейнрих жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб, устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Саша яна бурчак тўпини комбинация услубида ўйинга киритди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди. Навбатдаги ижро этилган ностандарт бурчак тўп охир-оқибат гол билан якунланди. Меҳмонлар гўёки хавфни бартараф этиб, ҳужумга ўтишаётган эди, аммо Соҳибов яхши ҳаракат қилиб, майдоннинг сурияликлар томонида тўпни олиб қўйди ва голли ҳужумга асос солди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Аҳмедов 8-9 метрлардан зарба берди, зарбани Алмеҳ қайтарди, Гейнрих эса ўткир бурчак остида бўлишига қарамасдан чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Стадион жумбушга келди!

Голдан кейин Айман ал-Ҳаким шогирдлари олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Футболчиларимиз кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. Бироқ қарши ҳужум ташкил қилишга вакилларимизда куч қолмаганди. Жамоамиз асосан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнади. Гол урилишидан аввал Бабаян майдонга тушириш учун ёнига Жасур Ҳасановни туширганди, аммо голдан Жасурнинг майдонга туширилиши шуни кўрсатдики, бизга қолган дақиқаларда ҳужумдан кўра ҳимоя муҳимроқ бўлди.

Натижада терма жамоамиз ягона гол устунлигида ғалабани сақлаб қолди. Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичини ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди. Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 6 сентябрь куни Доҳада Қатарга қарши ўтказади.

ЖЧ-2018 саралаш, Осиё 3-босқич. "А" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ - 1:0 (0:0)
Гол: Александр Гейнрих (74)
Огоҳлантиришлар: Умро ал-Миданий (25), Зоҳир ал-Гунамий (40), Абдулраззоқ ал-Ҳусайн (42), Аҳмад ас-Солиҳ (83)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 19.Виталий Денисов, 5.Анзур Исмаилов, 18.Отабек Шукуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Азиз Хайдаров (Жавоҳир Соҳибов 67), 9.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (Александр Гейнрих 56), 11.Игорь Сергеев
Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Солиҳ, 3.Муайяд Ал-Ажжан, 5.Умро Ал-Миданий, 7.Нодим Сабоғ (Усама Умарий 62), 8.Умар Харбин, 9.Маҳмуд Ал-Мавас, 10. Абдураззоқ Ҳусайн (Муҳаммад Рафат 84), 15.Аъло Аш-Шиблий, 16.Ҳамид Мидо (Холид ал-Мбайед 69), 18.Муҳаммад Зоҳир

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:07, 01.09.2016.
Ўқилди: 9255 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.