Германия ҳужумчиси Томас Мюллер терма жамоада Марио Гомесга ўхшаган ҳужумчиларнинг етишмаслиги тўғрисида гапирди.
«Германия терма жамоасида марказий ҳужумчиларнинг етишмаслиги асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳозир фақат Марио Гомес бор. Сўнгги йилларда Германияда юқори техникали жуда кўп футболчилар етишиб чиқди. Биз Испания йўлидан боришимиз керак. Жарима майдони ичида ўйнайдиган бир қанча ҳужумчиларга эга бўлишимиз шарт» - деди Мюллер Sport1 хабарида.