Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Адам Лаллана ЖЧ-2018 саралаш мусобақасида Словакия (1:0) терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Голни узоқ кутишга тўғри келди. Биз жуда яхши ўйнадик, рақибга имконият қолдирмадик. Албатта Эллардайс ва жамоа учун яхши старт бўлди. У биздан «қуруқ» ўйин ўтказишимизни талаб қилди. Ўйлашимча, жуда интизомли ўйнаб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик» - деди Лаллана.