«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима учун сочини оқ рангга бўяшга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.
«Сочимни бўяш ҳақида қарор қабул қилганимда мен учун оғир кун бўлганди. Мен янги ҳаётни бошлашим керак эди. Ўзимга ўзим: «Барчасини бошидан бошлашим керак», – дедим», — дейди Месси.
Шунингдек, Лионель ўғи Тиагонинг футболга бўлган қизиқиши ҳақида гапириб ўтди:
«Унга футбол тўпларини совға қилмасликка ҳаракат қиламан, у футболга унчалик қизиқмайди. Кўрамиз, у футбол жамоасида ўйнаётганида бу ўйинга қизиқиб қолармикан».
Ҳозирда Тиаго Месси «Ньюэллс Олд Бойз» клуби тизимида шуғулланмоқда. Ўз вақтида бу клуб сафида Лионель ўйнаган.