«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсумда "Қироллик клуби"га Зайниддин Зидан бош мураббий этиб тайинланиши муваффақиятлар омили бўлган, деб ҳисоблайди. Франциялик мутахассис қўлостида мадридликлар ЕЧЛда ғолиб чиқишди.
"Зидан ўтган мавсумдаги муваффақиятимиз омили бўлди. У бизни сидқидилдан ва яхши ишлашга мажбур қилди. У профессионал мураббий ва яхши инсон. Унинг энг яхши хислати — ўйинчиларга хотиржамлик беради. Зидан энг яхши мақтовларга муносиб", — дейди Роналду.