ЖЧ-2018 аралаш босқичида Йоахим Лев Германия терма жамоаси постидаги 139-учрашувини ўтказди.
Шу тариқа, у афсонавий Гельмут Шен ортда қолдириб, терма жамоани энг кўп бошқарган мураббийлар рўйҳатида 2-ўринга чиқиб олди. Шен термани 1964-1978 йиллар давомида бошқарган.
Биринчи ўринда Зепп Гербергер бормоқда. У Германия термасига 168 ўйинда мураббийлик қилган.
Лев Германия термасида 2006 йилдан буён бош мураббийлик қилиб келмоқда.