«Барселона» аъзоси Самуэл Умтити жамоага мослашаётгани ҳақида фикирини ўртоқлашди. У шунингдек, Жерард Пике, Лионел Месси ва Андрес Иниесталар билан ахши муносабатдалигни ҳам таъкидлади.
«Жерард мен билан жуда кўп гаплашади. У Барселона ҳимоясининг ҳақиқий ҳўжайини: доим у жамоадошларини назорат қилиб маслахат беради. Бу мени тараққий этишимга ёрдам беради. Жамоада Дин ва Матё борлиги туфайли менга осон ва жамоага кўникишга қийналаётганим йўқ. Мен испанча гапира олмайман, лекин Жереми мослашишга ёрдам бермоқда, чунки у бу ерда барча нарсани билади.
Мен жамоадошларимга қараганда, улар қанчалик кучли эканлигларини жуда яхши тушунаман. Аммо телевизордагидан кўра, реал ҳаётда Месси ва Иниеста яхшироқ ўйнаши тўғри," - дейди Юмтити Mundo Deportivo нашрига.