Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ЖЧ-2018 саралашида Қозоғистонга (2:2) қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«2:0 ҳисобида олдинда эдик, ҳаммаси яхши эди. Иккинчи бўлимда вазият ўзгарди. Рақиб бизни жарима майдонига қамаб қўйди, саросимага тушдик. Икки гол ўтказиб юборгач, ўзимизга келдик, бироқ энди кеч эди.
Албатта бундай ўйинларда очко йўқотиш аламли, аммо бошқа жамоалар ҳам ҳали очко йўқотади. Энди 100%, баъзан 110% куч сарфлаб ўйнашимизга тўғри келади. Умид қиламанки кейинги ўйинларда очко тўплаб оламиз» - деди Левандовски.