Украина терма жамоаси яримҳимоячиси Александр Зинченко ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Исландияга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Шевченконинг йиғинидан фақат ижобий хулосалар қилиш мумкин. Биз янги ғоялар, янги услубларни ўзлаштирмоқдамиз. У ҳар бир футболчи билан гаплашиб олиб, ўзининг ўгитларини бермоқда.
Албатта мухлисларсиз ўйнаш осон бўлмайди. 12-ўйинчининг етишмаслиги биз учун оғирдир» - деди Зинченко Sport.ua хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг жазоси туфайли Украина – Исландия ўйини мухлисларсиз ўтказилади.