Бугунги кунда бутун Ўзбекистон аҳли оғир дамларни бошидан ўтказмоқда. Юртимиз мустақиллигининг асосчиси, ҳалқимизнинг севимли раҳбари , ҳурматли Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг орамиздан бевақт кетганлари барча юртдошларимиз каби жамоамиз аьзоларини ҳам чуқур қайғуга солди. Қўқон шаҳрининг марказида жойлашган “Озодлик хиёбони”да муҳтарам президентимиз билан видолашиш давом этмоқда. Кексаю ёш барча кўзда ёш билан ҳурматли юртбошимизнинг пойларига гуллар қўйиб таьзим бажо келтиришмоқда. Шу жумладан жамоамиз аьзолари ҳам президентимизга таьзим бажо келтириб, у кишининг порлоқ хотиралари олдида бош эгдилар. Асосий таркибимиз футболчилари Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этаётганлиги боис бу тадбирда асосан ёшларимиз иштирок этишди.
Бугун тонгнинг отмоқлиги амримаҳол,
••Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон.
•••Юракнинг ҳар зарбасида битта савол,
•••Бизни ташлаб кетдингизми, жон Отажон.
•••Гурсиллаган қадамингиз қайда энди,
•••Кулиб турган кўзларингиз кўрмоқ армон.
•••Юрт Отаси жаннат деган жойда энди,
•••Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон!
•••Бел боғлайди миллион – миллион ўғлонингиз,
•••Фиғонлардан тарс ёрилиб кетар осмон.
•••Обод бўлсин энди охир маконингиз.
•••Сўнги йўлга кузатади Ўзбекистон.
•••Ўлим ҳақдир. Сизни Оллоҳ сўраб олди.
•••Қаранг Ота кўз ёшларим алвон – алвон.
•••Бузрукворим, сиздан буюк мерос қолди,
•••Юрагига кўмар сизни Ўзбекистон!..