«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста «Реал» клубига қарши ўйиндан олдин Роналдиньонинг ҳийласи ҳақида гапириб берди.
«Реал»га қарши ўйиндан олдин Роналдиньо тунда менга қўнғироқ қилди. «Андрес, биламан ҳозир соат 3, аммо бир нарсани айтмасам бўлмайди. Ёзда «Барселона»ни тарк этиб, «Реал»га ўтаман. Улар менга катта пул ваъда қилишди. Лекин илтимос, бу гапларни ҳеч кимга айтма, мени сотиб қўйма» - деди Роналдиньо.
Эртаси куни машғулот қилдик, Роналдиньо ҳам келди. Машғулот одатий тарзда ўтди, ҳеч ким ҳеч нарса демади.
«Реал»га қарши ўйин куни Роналдиньо ҳамасига иқрор бўлди. «Йигитлар бугун бизни муҳим ўйин кутмоқда, улар жуда кучли. Аммо охирги кунларда ҳаммамиз бир оила эканимизни англаб етдим. Ўша куни тунда ҳар бирингизга қўнғироқ қилиб, «Реал»га ўтишим ҳақида гапирган эдим. Бироқ ҳеч бирингиз бу гапни очиқ айтмадингиз, мени сотмадингиз. Аслида «Барселона»дан ҳеч қаерга кетмайман. Энди эса майдонга тушиб, «Реал»га аҳиллигимизни кўрсатиб қўйишимиз, уларга дарс беришимиз керак» - деди Роналдиньо.
Ўша ўйинда биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик» - деди Иньеста.