Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Норвегия устидан қозонилган ғалаба борасида ўз фикрларини билдирди.
“Биз ўйинни жуда яхши ўтказдик. Устунликни қўлга олиб, истаган ўйинимизни кўрсатдик. Яратилган имкониятларимизни кўпроқ голга айлантиришимиз лозим эди. Шундай бўлишига қарамай, ғалабани тантана қилдик. Бир сўз билан айтганда, Норвегиядан устунлик қилдик”, - дейди Мюллер.