Ўзбекистон терма жамоасининг мурожаатига кўра, Қатарга қарши ўйин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда ЎФФ инстаграмдаги саҳифасида хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари эртага ўзаро майдонга тушишади.