"Эвертон" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзда "Ювентус" жамоасининг таклифини рад этгани ошкор қилди.
"Еврокубокларга йўлланма олмаганимиз бироз ранжитди, аммо ҳар нарса маълум бир сабабларга кўра рўй беради.
Акс ҳолда "Эвертон"да қолмасдан, "Ювентус"га ўтган бўларди. Лекин мен "Эвертон"ни танладим, чунки Италияга кўчиб ўтишга эрта деган қарорга келдим", - деди Лукаку.