Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Луиш Нани ЖЧ-2018да ҳам ғолиб чиқиш нияти борлигини билдирди.
«Мақсадимиз – ЖЧ-2018да ғолиб бўлиш. Катта мусобақада ғолиб чиққач, кейинги турнирларда ҳам шу вазифа қўйилади. Албатта ҳар доим ғалаба қозонишга кафолат йўқ, бироқ иштиёқ ва мақсад юқори бўлмоғи лозим.
Футбол – бу шундай ўйинки, унда орзу қилишни ҳам билиш керак ва биз орзу қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам, Евро-2016дан сўнг ЖЧ-2018да ғолиб чиқмоқчимиз» - деди Нани ФИФА расмий сайтида.