Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон ЖЧ-2018 саралаш мусобақасининг илк баҳсида Исроил устидан сафарда қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Европа чемпионатида эришган натижанинг энди мутлақо аҳамияти йўқ. У тарихда қолган. Биз Францияга қарши кечган ўртоқлик ўйини ва Исроилга қарши ўтказилган саралаш баҳсидан кўра кўпроққа қурбимиз етишини кўрсатишимиз лозим", - дейди Буффон.