Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Вобкент туманида спорт мактаби стадиони қайта таъмирланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бухоро вилояти Вобкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг қайта таъмирдан чиқарилган стадиони фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлодни жисмонан соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Замонавий ўриндиқлар, тунги ёритгичлар ўрнатилиб, атрофидаги югуриш йўлаклари янгиланган ва беш минг томошабинга мўлжалланган стадионнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 

– Туманда спорт, айниқса, футболга қизиқувчи ёшлар йилдан-йилга кўпаймоқда, – дейди Вобкент тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси М.Турсунов. – Биргина спорт мактабимизда 300 нафар ёшана шу спорт тури билан шуғулланмоқда. Улар орасида турли ёшдаги вилоят терма жамоалари таркибига кирган иқтидорли футболчилар бор. Мукаммал таъмирланган стадионда яратилган қулайликлар янги истеъдодларни кашф этиш ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилади. 

Мустақиллик байрами арафасида Олот туманидаги 7-, Бухоро туманидаги 8-, Бухоро шаҳридаги 37-умумтаълим мактабларида ҳам янги спорт заллари фойдаланишга топширилди. Уларнинг ҳар бири умумий қиймати 30 миллион сўмлик 18 турдаги спорт жиҳозлари билан таъминланди. 

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Бухоро вилояти филиали маълумотларига кўра, ишга туширилган тўртта объектнинг қурилиши, таъмирланиб жиҳозланиши учун жамғарма томонидан 3 миллиард 852 миллион сўм маблағ сарфланган. Жорий йилда яна бир иншоот – Ромитан туманида сузиш ҳавзаси қурилиши режалаштирилган. 

 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА 
Манба: uza.uz
Киритилди: 10:19, 06.09.2016.
Ўқилди: 3715 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.