«Кристал Пэлас» ва «Вест Хэм» ўртасидаги кечки учрашув 0:0 ҳисобида якунлангач, Англия премьер-лигасида мавсум аутсайдерларидан бирининг тақдири ҳал бўлди. Ушбу натижа «Вулверхэмптон» учун ҳалокатли бўлди.
Тур олдидан «бўрилар»да элитада қолиш учун жуда кам имконият сақланиб турган эди. Бунинг учун улар рақобатчиларининг мағлуб бўлиши керак эди. Аммо «Вест Хэм» «Селхерст Парк»да камида бир очко ишлаб олгач, очколар орасидаги фарқ етиб бўлмас даражага етди.
Айни пайтда «Вест Хэм» 33 очко билан 17-ўринда бормоқда, «Вулверхэмптон» эса 17 очко билан 20-поғонада жойлашган.
Ҳатто қолган бешта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам «Вулверхэмптон» 17-ўринга етиб бора олмайди. Шу тариқа, жамоа расман Англия Премьер-лигаси билан хайрлашди.













