Кириш Регистрация

Мухлисларнинг “Месси” деб қилган ҳайқириқларига Роналду жавоб қайтарди (видео)

Баҳо:
+ | -2

“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси чорак финалидан ўрин олган “Ал-Васл”га қарши баҳсда рақиб мухлисларининг провокациясига жавоб қайтарди. Учрашув Ар-Риёд клубининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, португалиялик футболчи эса 11-дақиқада жамоасининг биринчи голини киритди.

Ўйин давомида мезбон мухлислар Роналдунинг диққатини чалғитиш мақсадида унинг рақобатчиси Лионель Мессининг фамилиясини айтиб ҳайқиришди. Бунга жавобан Криштиану кўрсаткич бармоғини лабига қўйиб, трибуна эгаларини сукунат сақлашга чорлади.

Роналду Саудия Арабистонидаги фаолияти давомида бундай ҳолатларга бир неча бор дуч келган: Жумладан, 2024-йилнинг февраль ойида ҳужумчи мухлисларнинг ҳайқириқларига номақбул ишора билан жавоб қайтаргани учун дисквалификация қилинган эди. Шу йилнинг кузида эса навбатдаги провокацияга у майдонда мураккаб техник ҳаракат (финт) ижро этиш орқали муносабат билдирган.

Маълумот учун, Роналду ва Месси ўртасидаги рақобат узоқ йиллардан буён футбол оламидаги асосий муҳокама мавзуси бўлиб келмоқда. Бугунги кунга келиб, ҳар икки футболчи ҳам 900 талик голли довондан ўтишга муваффақ бўлди: Криштиану Роналду ҳисобида 969 та гол ва 307 та голли узатма мавжуд бўлса, Лионель Месси 911 та гол ҳамда 447 та ассист амалга оширган. 2026-йилнинг июнь-июль ойларида Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ушбу икки юлдуз учун охирги мундиал бўлиши кутилмоқда

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:47, 21.04.2026.
Ўқилди: 6912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик