«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Марк Бартра Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
««Барселона»ни тарк этганимдан афсусланмайман. Мен ўйин амалиётига эга бўлишим шарт эди. Бу трансфер жуда тез амалга ошди. Энди баъзи нарсаларни ўзлаштириб олишим, немис тилини ўрганишим керак.
«Боруссия» трансферим учун 8 миллион евро тўлади. Клуб мени хизматимга астойдил қизиқиш билдирди» - деди Бартра Marca хабарида.