Словакия терма жамоасининг ҳимоячиси Ян Дюрица ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Англияга (0:1) қарши ўйиндан сўнг, бош ҳакамнинг ҳаракатларидан норози эканини яширмади.
«Гуруҳдан фақат бир жамоа кейинги босқичга чиқади, гуруҳимизда эса Англия бор. Албатта барча Англияни чиқишини истайди. Ҳакам ҳам бугун шундай фикрда бўлган» - деди Дюрица Daily Mail хабарида.