Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бектемир Мелиқўзиев: "Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотираси халқимизнинг қалбида мангу яшайди. Бутун халқимиз Президентимиз вафотидан чуқур қайғуда. 


Бектемир Мелиқўзиев, бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари совриндори: 

– Президентимизнинг биз, ёшларга кўрсатган улкан эътибор ва ғамхўрлиги, билдирган юксак ишончини ҳеч қачон унутмаймиз. Биз бу ишончни доим оқлашга, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз салоҳиятимизни намоён этиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга интилаверамиз. 

Мени ва тенгқурларимни Президентимиз асос солган уч босқичли узлуксиз спорт мусобақалари тарбиялади, истеъдодимизни юзага чиқарди. Спортдаги фаолиятимизда юксак натижаларга эришишимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. 

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. 2015 йили Конституция байрами арафасида бўлиб ўтган бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросимда Президентимиз мени бағрига босиб, “Сен Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларида чемпион бўлишинг керак!” дея юксак ишонч билдирган эди. 

Бразилияда ўтган Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган бўлсам-да, Президентимиз бу ютуғимни юксак баҳолади. Мен Президентимизнинг 2016 йил 24 августдаги фармонига биноан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирландим. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз. 

 

 

Байрам Айтмуродов, ЎзА 
Манба: uza.uz
Киритилди: 16:17, 06.09.2016.
Ўқилди: 6097 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.