«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби футболчиси Хави Эрнандес фаолиятини тугатгач, мураббий бўлиб ишлаш нияти борлигини билдирди.
«Майдонда ўйнашни ёқтираман. Футболчиларга ёрдам беришдан завқланаман. Мураббий бўлиб ишлаш ғояси эса ундан ҳам кўпроқ ёқади. «Барселона»га мос келаманми, йўқми билмадим, бироқ шунга интиламан.
Ҳозирча «Барселона»га қайтишга эрта. Бунинг учун йиллар ўтиши керак» - деди Хави Cadena Ser хабарида.