Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Луиш Нани ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Швейцарияга (0:2) қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Ўйин оғир кечишини билгандик. Португалияни омади келмади, ҳар иккала голда тасодиф элементлари бор эди. Улар яхшироқ ўйнамади, аммо биз ҳимояда суст ҳаракат қилдик. Олдимизда ўйинлар кўп, хатони тўғирлаш имконияти бор. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз» - деди Нани SAPO Desporto хабарида.