«Бавария» сардори Филипп Лам бош мураббий Карло Анчелотти ва Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Бундай мураббийларни таққослаш қийин. Гвардиола – ёш мутахассис. У рақибни ўрганиб чиқади ва жамоани унга қарши жуда яхши тайёрлайди. Анчелотти – тажрибалироқ. У ҳар доим хотиржам, бу ҳислатини футболчиларга ҳам юқтиради. Улар ҳар хил, аммо жуда муваффақиятли мураббийлар» - деди Лам Sport1 хабарида.