Аввал хабар қилинганидек, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси Иорданияда ўтган II Афро-Осиё чемпионатида 10 олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Тошкент халқаро аэропортида мамлакат хотин-қизлар терма жамоасини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мураббийлар, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.