Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

10 йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоасини номаълум учувчи ҳалокатдан сақлаб қолгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

2006 йилнинг 6 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Гонгконгга қарши Осиё Кубоги—2007 саралаш учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. 8 сентябрь куни — бундан роппа-роса 10 йил аввал — Ўзбекистон делегацияси Бангкок орқали Тошкент томон йўлга чиққан.

Самолёт бортида бўлган мамлакат бош жамоаси футболчилари ва бошқа йўловчилар хавотирли ҳолга тушиб қолгани ҳақида ўша вақтларда ЎФФ терма жамоалар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган Алишер Никимбаев Facebook саҳифасида ҳикоя қилди.

«Стюардессалар емакдан бўшаган идишларини йиғиштириб олди. Осмон мусаффо бўлиб, булутлар деярли кўринмасди, — деб ёзади Никимбаев. — Бирдан самолёт бошқарувни йўқотди. Кимдир пастга шўнғиганимизни эслайди, яна кимдир юқорига кўтарилгандик, деб хотирлайди. Кимлардир воқеа 20 сония давом этганини, бошқаси эса 80 сониядан кам бўлмаганини эслайди. Ҳамма қўрқишга улгурганди».

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Непомняший орқа ўриндиқда ўтирган ёш футболчининг илтижо қилиб, Худодан уларни қутқаришини сўраётганини эшитиб қолгани ҳақида кейинчалик айтиб берган.
«Бироз ўтиб самолёт ўзига келди ва биз уйимизга эсон-омон етиб келдик. Ўшанда дунёга қайта келгандек бўлдик», — дейилади постда.

Никимбаев бир неча кундан кейин бўлиб ўтган ЎФФ зиёфатларининг бирига футболчилар жонига оро кирган учувчи чақирилгани, бироқ у бундан бош тортгани ҳақида айтиб ўтган. Учувчи аэропортга етиб келинганида ҳам, кейинчалик ҳам кўриниш бермаган. «Биз унга миннатдорчилик билдирмоқчи эдик. Бугун ‘Бангкок — Тошкент’ йўналиши бўйлаб учган ўша кунимизга роппа-роса 10 йил тўлди. Ҳаётлигимиз учун раҳмат», —деб ҳикоясини якунлаган ўзбекистонлик футбол мутахассиси.

Самолёт бортида бўлган футболчилардан бири Тимур Кападзе Алишер Никимбаевнинг ҳикоясини тасдиқлаган: «Ёдимда, жуда қўрқинчли манзара бўлганди. Биз пастга шўнғишни бошладик. Мен ўз ўрнимда хавфсизлик камарини тақмай ўтиргандим. Кейинроқ мотор қайта ишлаб кетди ва биз юқорига кўтарила бошладик», — деб ёзган миллий терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган ўзбекистонлик футболчи.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров эса 2012 йил Испанияга парвозлари чоғида шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолганлари ҳақида ёзиб, ҳар сафар самолёт билан боғлиқ ҳолатларда ўша кунни эслашини айтган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши ўйинида Тимур Кападзедан ташқари Александр Клецков, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Владислав Кирян, Сервер Жепаров, Зайниддин Тожиев, Павел Соломин, Александр Гейнрих, Виктор Карпенко, Марат Бикмаев каби футболчилар ҳам иштирок этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 08.09.2016.
Ўқилди: 23023 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.