Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Коста-Рика: ўз қитъасининг чемпиони тўртинчи иштирокка тайёр

Баҳо:
+ | -

Коста-Рика терма жамоаси Шимолий Америка термалари ичида тенгсиз бўлиб, Колумбия чиптасини ютиб олган.

Ўз гуруҳида Аргентина, Қозоғистон ва Соломон оролларига қарши курашадиган рикаликларнинг ҳозиргача энг яхши натижаси Жаҳон Чемпионатида 1 донадан ўйинни ютиш бўлган. Хўш, бу сафар-чи?

Колумбияга йўл

Коста-Рика терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига КОНКАКАФ чемпиони сифатида ташриф буюради. Қандай континент бўлмасин, унинг чемпионига бўлган ҳурмат барибир ўзгача бўлади.

Коста-Рика саралаш вазифасини ўтаб берувчи қитъа чемпионатида 5 та ўйин ўтказиб, барчасида зафар қучди. Тўрт йил аввал бўлгани каби ҳаммадан кўп — 26 та гол урди ва 6 дона тўп ўтказиб юборди.

Гуруҳ ўйинларининг дастлабки иккитасида Коста-Рика 17 та гол уришга муваффақ бўлди ва битта гол ўтказди. Шундан кейин асосий рақиблар чиқиб кела бошлади. Аввалига Куба 6:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда Гватемалага имконият қолдирилмади — 7:1. Финалда Ўзбекистоннинг мундиалдаги илк рақиби Панама дарвозаси жавобсиз 4 бор ишғол қилинди. Осиё қитъасида сиз Эронни қандай тасаввур қилсангиз, КОНКАКАФда Коста-Рикани шундай мақомда дейиш мумкин. Сўнгги 4—5 йилда, албатта.

Жамоа ҳақида

1992 йилдан бошлаб, 2000 йилга қадар Коста-Риканинг етакчи футзалчиси бўлган Диего Солиснинг кейинроқ мураббийга айланишини кўпчилик таҳмин қилганди. Бу таҳминлар ҳақиқатга айланди. Айнан у мамлакат футзал терма жамоаси ҳаётида энг муҳим ролни ўйнайди.

Таиланд мезбонлик қилган 2012 йилги Жаҳон Чемпионатига ҳам Коста-Рикани Диего Солис етаклаб борди. У бир неча йиллик меҳнатлари эвазига Диего Зунига, Эрик Бренеса, Эдвин Кубило каби пишиқ футзалчиларни етиштирди. Номи сўнгги ўринда зикр этилган йигит саралаш босқичининг энг яхши футзалчиси учун аталган совринни ўзиники қилиб олди.

Коста-Рика Колумбияга етакчи жамоалар қаторида ташриф буюраётгани йўқ. Шунга қарамай, бу терма жамоа ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга тайёр. Соломон ороллари каби жамоаси бор гуруҳда Коста-Риканинг қолиб кетиши қийинроқ масала. Кўп нарса Қозоғистон термасига қарши ўйинда ҳал бўлади.

Мундиаллар тарихи

Колумбия мундиали Коста-Рика учун тарихдаги тўртинчи, кетма-кетликда иккинчисидир. Илк бор мамлакат бош жамоаси 1992 йил Гонгконг мезбонлик қилган мусобақада иштирок этиб, гуруҳ босқичидаги ҳар уч беллашувда ҳам имкониятни бой берган.

Катта майдонга Коста-Рика орадан 8 йил ўтиб қайтди. Гватемалада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати жамоанинг илк ғалабаси билан ёдда қолди. Ўшанда турнирнинг 11-поғонаси Коста-Рикага насиб қилганди ва ўша натижа ҳозиргача энг яхшиси бўлиб турибди.

2012 йил мундиалга қайтган Коста-Рика бу сафар ҳам 1 дона ғалаба билан чекланди. Бироқ бу ғалаба жамоанинг гуруҳдан чиқиши учун етарли бўлмади. Интихода «Лос Ticoс» мусобақани 17-ўринда якунлади.

 
Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:30, 08.09.2016.
Ўқилди: 6576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6030]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3877]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2384]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1584]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1506]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1478]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1440]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1439]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1413]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1407]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик