Бугун Жиззахда олий лиганинг 21-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Андижон” учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур учрашув олдидан “бургутлар”нинг иқтидорли ўйинчиси Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- “Сўғдиёна” билан ўйинга яхши тайёгарлик кўрдик. Мураббийларимиз пухта тайёрлашга уринди. Баҳснинг қанчалик аҳамиятли эканлиги барчага маълум. Ўзингизга яхши маълумки, сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, сўнгра ўз уйимизда кутилмаганда “Бухоро”га имкониятни бой бергандик. Шу боис бугунги беллашувга астойдил ҳозирлик кўрдик.
- Жиззахликларга қарши қийин ва томошабоп ўйин бўлади. Стадионга келган мухлислар зерикиб қолмайди. Рақиб ўз уйида кучли ўйин намойиш этади. Насиб қилса бугун улардан мазмунлироқ ўйнаб, ғалаба қозонмоқчимиз.
- Ҳа, яхши эслайман ўтган йили Жиззахдан уч очко билан қайтгандик. Жорий мавсум ҳам ушбу ёқимли одимни давом эттирамиз деган умиддаман – дейди Бекмуротов.