Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: "Ҳамма масъулиятни бирдек ҳис этганда натижа бўлади"

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Пахтакор” (2:0) учрашувидан кейин бекободликлар устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

Р.Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Пахтакор” бизнинг энг ноқулай рақибимиз. Бу жамоага қарши футболчиларни ҳар сафар ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлаймиз. Машғулотларда йигитлар барчасини бекаму кўст адо этишади, бироқ ўйинда майдонга чиқишганида камчиликлар, нуқсонлар кўпайиб кетади. Биринчи даврада – Тошкентда ўтказилган ўйинни ёдга олинг. Камида дурангга эришишимиз керак бўлган ўйинда мағлубиятга учраганмиз. Бу сафар йигитларга катта раҳмат. Ўзларини йўқотиб қўйишмади. Бор куч ва маҳоратларини ишга солиб, тўқсон дақиқа давомида ташаббусни рақибга бермасликка ҳаракат қилишди. Масъулиятни ҳамма бирдек ҳис этди, шу боисдан ҳам керакли натижани қўлга киритдик. Ҳисоб бундан-да йирикроқ кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди, агар ўйинчиларимиз барча имкониятлардан унумли фойдаланишганида. Асосийси ғалаба қозондик ва таъқибчиларимиздан бироз узоқлашиб олишга эришдик. Шу куни стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман, барча футбол ишқибозларини эса яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман, дейди Рустам Тўхтамуродович.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:16, 10.09.2016.
Ўқилди: 5889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик