Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал. ФИФА сайтининг Дилшод Раҳматов ҳақидаги мақоласи

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Колумбияда старт олаётган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА раймий сайти Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов ҳақида мақола эълон қилди.

"Дилшод Раҳматовнинг телефони тинимсиз жирингларди. Смс ва қўнғироқларнинг тинимсизлигидан Ўзбекистонлик футзал юлдузи чуқурроқ нафас олишга, нималар бўлганини яхшироқ англашга улгурмай қолди, хатто. Мамлакатингни биринчи марта Жаҳон чемпионати финал босқичига олиб чиққан лаҳзаларинг мана шундай кечиши табиий.

Бу юксак натижага ўз уйингдаги мусобақада, Осиё вице-чемпионига айланган ҳолда эришишинг қувочингни икки ҳисса ошириб юборади.

“Тошкентдаги бу мусобақани ҳеч қачон унутмайман. Биз ажойиб мухлисларимиз қаршисида ўйнадик ва мақскадимизга эришдик”, дейди 26 ёшлик футзалчи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида. 

2012 ва 2014 йиллардаги қитъа биринчиликларида қатнашган “Ардус” ҳужумчиси учун бу учинчи Осиё чемпионати бўлди. Икки йил олдин ҳам Раҳматов ва жамоадошлари Осиё чемпионатида совриндор бўла олганди. Бироқ ўшанда чемпионат мундиалга чипта бермасди. Шунинг учун ҳам шу йилнинг февралида турнир финалига етиб бориш ўзбек футзали учун икки баробар муҳимроқ аҳамиятга эга эди.  

Янги мураббий, янги фалсафа

“Мен одамлар футзалга қизиқиб қолишганини ҳис қиляпман. Менимча биз уларнинг эътиборини мана шу спортга қаратишга эриша олдик. Менга жуда кўп ота-оналар қўнғироқ қилиб, қандай қилиб фарзандларини футзал тўгаракларига беришлари мумкинлигини сўрашмоқда”, дейди Осиё чемпионати чорак финалида Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасининг энг муҳим ўйинчиларидан бири бўлган Раҳматов.

Пулпис тахаллусли испан мураббийи 2011 йида Ўзбекистон терма жамоасин қабул қилиб олиб, унинг ўсишида энг муҳим омил бўлди.

“У мамлакат футзалида катта ўзгаришлар қилди. У келганидан буён биз футзални бошқа ракурсдан кўра бошладик.  Айнан у бизга футзал фалсафасини яхшироқ тушунишни ўргатди”, дейди Колумбиядаги мундиал йўлида 5 голга муаллифлик қилган тўпурар.

Икки нуфузли синов

Раҳматов ва унинг жамоадошлари Жаҳон чемпионатидаги саргузаштларининг бошланишига тайёр. Улар “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, турнир мезбонлари – Колумбия ва Панама жамоаларига қарши ўйнайди. Ушбу ўйинларга тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон бир қанча ўртоқлик учрашувлари ташкил этди ва хатто Испания ва Португалияга сафар қилиб, бу терма жамоалар билан ўртоқлик турнирида куч синашди.

Бу сафарлар Раҳматовга футзал элитаси вакиллари кучига муносиб баҳо беришга ёрдам берди.

“Португалияда бир неча инивидуал жифатдан ўта маҳоратли футзалчилар бор. Рикардиньо каби футзалчилар ҳимоямиздаги заиф жиҳатларни кўрсатиб беришди. Испанлар эса жамоавий ўйин бўйича жаҳон футзалидаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда биргина кичик хато гол билан жазоланади”.

Раҳматов тўққиз йилдан буён футзал ўйнаб келади. 2010 йилдан буён эса терма жамоа сафига чорланиб келинадиган футзалчи ўз фаолиятининг чўққисида турибди ва олдиндаги нуфузли мусобақага ўзига бўлган ишонч ва юқори иштиёқ билан кириб бормоқда. Табиийки, Калида ўзбекистонлик мухлислар сони кўп бўлмайди. Бироқ муҳит Тошкентдаги турнирдагидек жўшқин бўлиши аниқ. Футзалчининг ўзи эса бу турнирдан кейин ҳам ватандошларидан Осиё чемпионатидан кейин бўлгани каби тинимсиз қўнғироқлару, саноқсиз “SMS” хабарлари олишдан умидвор".

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:53, 10.09.2016.
Ўқилди: 10831 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.